Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Йўл Лойиҳа Бюроси” МЧЖда 29.08.2019 йил соат 14.00 да «Мустақиллик неъматлари, ислоҳотлар ва хавфсизликни таъминлаш» мавзусига оид бўлиб ўтган давра суҳбати

Давра суҳбатининг бошида А.Джураев сўзга чиқиб, энг улуғ ва энг азиз бўлган Мустақилликнинг 28 йиллик байрами билан “Йўл Лойиҳа Бюроси” МЧЖ ходимлари ва ташриф буюрганларни табриклади ҳамда табрик учун сўзни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилноза Кубаевага берди.

Дилноза Кубаева аввало корхона ходимларини кириб келаётган энг улуғ ва энг азиз бўлган байрамимиз - Мустақиллик куни билан чин дилдан муборакбод этди ва мамлакатимиз мустақилликка эришган давр давомида қўлга киритган ютуқларимизни айтиб ўтди. Айниқса, охирги 3 йилда хар бир соҳани ривожлантириш юзасидан олиб борилган ислоҳотлар яратиб берилаётган кенг имкониятлар ҳақида, халқаро инвесторларни жалб қилиш миллий маҳсулотларимизни экспортини тубдан ислоҳ қилиш, туризм соҳасини ривожлантириш, ташриф буюраётган туристларга ўзларини хотиржам ҳис қилишлари учун уларни хавфсизлигини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар юзасидан сўзлаб берди. Жумладан, халқаро журналистлар, блогерларга мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни ёритиш учун кенг имконият ва эркинликлар берилгани, хусусан, айнан санъатнинг ривожланишига бўлган эътиборни эслаб, кино санъати, мусиқа санъати, театр ва бошқа санъатларнинг мамлакатимиз миқёсидаги ўрни ошиб бораётганини таъкидлаб ўтди. Мамлакатимизда яшаб ижод қилган бир қанча алломаларимиз хақида тарихий фильмларни суратга олиш, уни жаҳон миқёсида тарғиб қилиш шахсан Президентимиз назарида эканлигини билдириб ўтди.

Айниқса, Самарқанд шаҳрида шу кунларда бўлиб ўтаётган “Шарқ тароналари” тантаналари ҳақида сўзлаб, бунинг нуфузи жуда катта эканлиги, бу эса ўзига туристларни жалб қилишини билдириб ўтди.

Бундан ташқари, сиёсий эркинлик, сўз эркинлиги, виждон эркинлиги юзасидан  Президентимиз томонидан олиб борилаётган сиёсат нақадар тўғри эканлиги, буни орқасидан халқимиз розилиги бугунги куннинг долзарб мавзуси эканлиги тўғрисида эслаб ўтди. Президентимизни халқ давлат учун эмас, давлат идоралари халқ учун хизмат қилиши зурурлиги, халқни орасига кириб пастроқга тушиб уларни розилигини олиб сиёсат юритиш зарурлигини қайта-қайта такрорлашлари бизларга куч ва ғайрат беришини таъкидлаб ўтди.

Шу билан бирга хозирги кунда хавфсизликка таҳдид, озод ва обод юртимиз тинчлигини сақлаш юзасидан олиб борилаётган сиёсатда жуда катта адолат ўрнатилганлиги, тўғри йўлдан адашиб ҳар қандай сиёсий, диний оқимларга кириб қолган ёшлар, аёлларга нисбатан адолат ўрнатилиб, бундай ҳолатлар қайта такрорланмаслиги учун реабилитация марказлари қурилгани бунинг яққол исботи эканлигини эслаб ўтди. Ҳозирда байрам арафасида хар бир инсон у ким бўлишидан қатий назар ташкилотларда, жамоат жойларда фаолият олиб бораётган ходимлар доимо огоҳ бўлишлари, жамоат жойларда шубҳали буюмларни кўрганда хавфсизлик ходимларига ўз вақтида хабар бериб, мустақиллигимиз ва тинчлигимизга таҳдид соладиган хар қандай кучларга қарши биргаликда бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилиш лозимлигини эслатиб ўтди.

Шундан сўнг “Йўл Лойиҳа Бюроси” МЧЖ ходимлари томонидан қизиқтирган саволлар берилди, меҳмон эса бу саволларга жавоб берди.

Д.Кубаева таклиф учун минатдорчилик билдириб, барчани яна бир бор байрам билан муборакбод этди.

Давра суҳбати сўнгида А.Джураев сўзга чиқиб, самимий долзарб мавзудаги суҳбат учун Д.Кубаевага миннатдорчилик билдирди.